Фирибгар ҳамширалар

Хатирчи тумани соғлиқни сақлаш бўлими кўп тармоқли маслаҳат-диагностика маркази ҳамшираси А.А. фуқаро Б.Д,нинг ишончига кириб, унга поликлиникадаги мансабдор танишлари орқали ногиронлик нафақасига чиқартириб беришини билдирган.
Бунинг эвазига 200 АҚШ доллари ва 2 млн. сўмни пора тариқасида ўзининг хизмат хонасида олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олиниб, унга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Бундан ташқари, 26 июль куни айнан мазкур диагностика марказининг бошқа бир ҳамшираси С.С. фуқаро Н.А.ни худди шу тахлит ногиронлик нафақасига чиқартириб бериш эвазига ундан 2 млн. сўм пулни пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олиниб, юқоридаги моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг