Фидойилик кўрсатаётган ҳамкасбларимиз меҳнати юксак эътироф этилди — Шерзод Долимов
Фото: "Халқ сўзи"
Фарғона шаҳридаги Президент мактабида ҳамда “Тадбиркорлар уйи” фаоллар залида “Устоз — таълим бунёдкори” шиори остида вилоят ўқитувчиларининг қурултойи ўтказилди.
Дастлаб Президент мактабида ташкил этилган семинар тренингларда хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан илғор тажрибалар асосида яратилган дарсликлар мажмуалари асосида ўқитиш услублари, ўқиш саводхонлиги ва она тили фанлари доирасида янги усулларни қўллаш, аниқ лойиҳага асосланган таълим, тизимдаги муаммолар ва уларнинг самарали ечимига қаратилган амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Шундан сўнг “Тадбиркорлар уйи” фаоллар залида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда мамлакатимизда кейинги йилларда таълим соҳасини ислоҳ этиш ва жамиятда ўқитувчининг обрўсини юксалтириш борасида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар хусусида фикр юритилди.
Юзма-юз мулоқотлар давомида таълим-тарбия тизимига муносиб ҳисса қўшиб келаётган педагогларнинг 4 нафарига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди, 38 нафар фахрий устозларга сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар тақдим этилди. Шунингдек, соҳада фаоллик кўрсатаётган таълим муассасалари ҳамда ўқитувчиларнинг бир гуруҳи фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланди.
— Бугун соҳадаги ютуқлар сарҳисоб этилиб, амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди, — дейди Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов. — Ўз навбатида баркамол авлод орзуси йўлида фидойилик кўрсатаётган ҳамкасбларимиз меҳнати юксак эътироф этилди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг