Фермер кичик қуёш электр станцияси барпо этди

Қоровулбозор туманидаги “Замир Амон” фермер хўжалиги камёб кичик қуёш электр станциясига эга бўлди. Бунинг учун 160 миллион сўм сарфланди.
Мамлакатда муқобили йўқлиги айтилаётган ушбу станциянинг афзаллиги шундаки, унда тўпланган энергияни 18 соат муддатга захира қиладиган махсус ускуна мавжуд. 45 киловатт соат қувватга эга, 3 та батареяли ускуна Тошкентдаги “MUVA NEV MATERIALS” масъулияти чекланган жамияти томонидан хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда ўрнатилди.
Кичик қуёш электр станциясининг қулайлиги бу билан чекланиб қолмайди. Ундан электр энергияси таъминотини йўлга қўйиш мушкул бўлган чўл шароитида, яйловларда, сув насосларини ишлатишда фойдаланиш мумкин. Томчилатиб суғориш технологиясини қўллашда, шунингдек, тармоқда узилишлар кузатилаётган жойларда ҳам у асқатади. Эҳтиёждан ортиқча энергияни сотиш ҳам мумкин.
Шу боисдан ҳам кичик станция иш жараёни билан танишган вилоят масъуллари бу технологиядан нафақат қишлоқ хўжалиги, балки бошқа соҳаларда ҳам фойдаланиш зарурлигига эътиборни қаратди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг