Фермер хўжаликлари 64,1 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг ўтган даврида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан электр ўғирлаш билан боғлиқ 246 та ҳолат кузатилган. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
Маълум бўлишича, суғориш мавсумида фермер хўжаликлари 246 та ҳолатда сув насосларидан ноқонуний фойдаланган ва 64,1 миллиард сўмлик электр токидан ноқонуний фойдаланган.
Жорий йилнинг 15 июль санасида берилган маълумотларда, шу турдаги 179 та қонунбузарлик ҳолатида 33,5 миллиард сўмлик электр токи ўғирлангани маълум қилинган. Бу сўнгги 40 кунда 30,6 миллиард сўмлик электр талон-торож қилинган дегани.
«Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан қонунга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг», дейилади инспекция хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг