Фермер хорижга наъматак экспорт қилмоқда
Бухоро тумани “Шуҳрат” фермер хўжалигидаги наъматак плантациясида етиштирилган ҳосилнинг бир қисми хорижга экспорт қилинмоқда. Ўтган йилда хўжалик 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги доривор наъматакни чет эллик буюртмачиларга етказди.
— Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино ёзиб қолдирганидек, наъматак инсон саломатлиги учун жуда фойдали, — дейди фермер Ғолиб Раҳматов. — Унинг таркиби витаминга, дармондориларга бой. Иммунитетни мустаҳкамлайди. Қон босимини меъёрга келтиради. Шамоллаш йўлига ғов бўлади. Бу ўсимлик азал-азалдан халқ табобатида қўлланилиб келган. Замонавий тиббиётда ҳам касалликларни даволашда наъматакдан кенг фойдаланилади.
Дарҳақиқат, шифокорлар уни беморларга тез-тез тавсия этишади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, наъматакнинг гули, меваси, уруғи, барги ва ҳатто илдизи ҳам дармондори вазифасини ўтайди.
Фермер ўз тажрибасидан келиб чиқиб, бир гектар майдондаги наъматак плантациясидан ўртача 8-9 тонна ҳосил олиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Табиийки, кўп нарса ўсимликни рисоладагидек парвариш қилишга боғлиқ. Ишга оқилона ёндашув ортидан бу ерда ҳосилдорлик йил сайин ошиб боряпти. Фермер хўжалиги жорий йилда хорижга 200 минг АҚШ доллари миқдорида наъматак сотиш ниятида.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг