Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди
«Тошкент» халқаро аэропортида ҳаво кемаси қўниши пайтида юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тактик-махсус ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот афсонасига кўра, бортида 72 йўловчиси бўлган самолётнинг қўниш пайтида унинг ёқилғи бакида ёнғин чиқади . Аэропорт диспетчери учувчилардан фавқулодда ҳолат ҳақида сигнал олгач, аэропортнинг барча хизматларини хабардор қилади. Аэропорт ва Ягона авиация қидирув-қутқарув хизмати ходимлари зудлик билан учиш-қўниш йўлагига етиб келишади.
«Фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш учун 3 та аэропорт хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, жами 160 киши, 20 та техника ва Tu-154 ўқув самолёти жалб этилди.
Шифокорлар ва қутқарувчилар ярадорларни эвакуация қилишди, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришди, аэропорт ходимлари эса йўловчилар ва экипаж сифатида уштирок этишди. Ҳар бир ходимнинг ўз «роли» ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш учун ажратилган вақти бор. Ёнғин 5 дақиқа ичида бартараф қилинди ва барча жабрланганлар эвакуация қилинди», — дейилади «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабарида.
Аэродромда бўлиб ўтган машғулотлар жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар республика миқёсида ўтказилаётган ёнғин хавфсизлиги ойлиги доирасида ташкиллаштирилди.
Тадбир Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент аэропорти бўлинмалари ўртасида авиация ҳалокати содир бўлган тақдирда идоралараро ўзаро ҳамкорликни амалий ривожлантириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда шахсий таркиб ҳаракатларини «автоматик» даражага етказишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг