«Фатзорб», «Б-Фит», «Горячий перес» каби оздирувчи дори воситалари республикамизда рўйхатдан ўтказилмаган
Фото: Иллюстратив фото
Бугун ижтимоий тармоқларда турли оздирувчи ёки семиртирадиган, шунингдек, протеинли биологик фаол қўшимчалар савдоси борган сари авж олаётгани барчага аён.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда таркибида инсон организми учун зарарли бўлган турли маҳсулотлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўз ўрнида аҳоли орасида «Ғаtzоrb», Б-Фит, Горячий перес каби оздирувчи дори воситалари СEС лабораторияларида текширилганми? Уларнинг хулосаси қандай бўлган? Ушбу дори воситаларининг зарари борми каби саволлар юзага келмоқда.
Хўш, биологик фаол қўшимчалар ўзи нима?
Биологик фаол қўшимчалар – инсон организмидаги физиологик бузилишларни олдини олиш ҳамда соғлом балансни тиклаш мақсадида рационини мақбул даражага етказиш ёки организмни зарур бўлган фойдали моддалар билан тўлдириш учун мўлжалланган, таркибида келиб чиқиши табиий ёки табиийга ўхшаш сунъий биологик фаол моддалар (уларнинг концентратлари) ва (ёки) пробиотик компонентлар ҳамда пробиотик микроорганизмлар мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади.
Биологик фаол қўшимчалар даволовчи таъсирга эга эмас. Даволовчи таъсирга эга бўлган маҳсулотлар дори воситалари ҳисобланади.
Шу ўринда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган бу каби воситаларини республикамизда рўйхатдан ўтказилмагани, таркиби текширилганлиги ва хавфсизлиги тўғрисида хулоса берилмаганлигини маълум қилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати аҳолидан таркиби номаълум бўлган ва мутахассислар томонидан саломатлик учун хавфсизлиги кафолатланмаган турли маҳсулотларни ўзбошимчалик билан истеъмол қилмасликни сўрайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг