Фарғонадан Хитойга авиақатновлар йўлга қўйилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокими Хитойнинг «Chengdu Airlines» авиакомпаниясининг маркетинг бўйича директори Сяо Либо ҳамда компания ҳамкорларидан ташкил топган делегацияни қабул қилди.
Юзма-юз мулоқотда «Chengdu Airlines» авиакомпанияси томонидан Хитой шаҳарларидан Фарғона вилоятига тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Айни пайтда Фарғона водийсида 11 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу борадаги ҳамкорлик икки томонлама туризм, савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кўламини янада ривожлантириш имконини бериши билан аҳамиятли.

Учрашувда Фарғонадан Хитойнинг Урумчи, Шанхай, Гуангжоу, Ченгду каби шаҳарларига авиақатновларни амалга ошириш, босқичма-босқич ҳудудлар қамрови ва парвозлар сонини ошириб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.
— Режага кўра, дастлаб ўртача 100 ўринли самолётлар қатнови йўлга қўйилди. Талаб ва эҳтиёж асосида кейинчалик сиғими катта самолётлар ташкил қилинади, — дейди «Chengdu Airlines» авиакомпаниясининг маркетинг бўйича директори Сяо Либо.
Ҳозирда компания тасарруфида қарийб 80 та замонавий самолётлар бўлиб, уларнинг 50 таси узоқ масофага йўловчи ташишга мўлжалланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг