Фарғонада жамоат транспорти учун йўл ҳақи 3000 сўм бўлди
Фото: Транспорт вазирлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди.
Унга кўра, Фарғона вилоятининг шаҳарларида, шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларининг чекланган тарифи қуйидагича белгиланди.
- автобусларда бир нафар йўловчи учун йўл ҳақи — 3000 сўм;
- жамоат транспортида электрон шаклда тўланган тўлов (транспорт картаси, АТТО, банк карталари) бир нафар йўловчи учун бир марталик рағбатлантирувчи йўл ҳақи тарифи — 2400 сўм;
- йўналишли такси (микроавтобус)ларда бир нафар йўловчи учун — 4000 (тўрт минг) сўм.
Қайд этилишича, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Унинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Исақов ва вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Б.Сафаров зиммасига юклатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг