Фарғонада таиландлик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Фарғона вилояти ҳамда Таиланд тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.
Таиланд қироллиги ташқи ишлар вазирлигининг Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари департаменти директори Псусист Вонгсурават бошчилигидаги Таиланд делегациясида тиббиёт, туризм, савдо, транспорт ва логистика, энергетика соҳаларида фаолият олиб бораётган 7 та йирик компаниянинг 20 га яқин вакиллари бор.
— Айни пайтда вилоятда Таиланд инвестицияси иштирокида 4 та корхона ташкил этилган, — дейди Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Азимжон Юлдашев. — Хусусан, Таиланднинг «Royal Thai Group» компанияси сўнгги йилларда тўқимачилик саноати ва туризм соҳасига 28,5 миллион доллар миқдорида инвестиция киритди.
Юзма-юз мулоқотда инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, маданият, туризм йўналишлари бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувларга эришилди. Икки юрт тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, бизнес-форум доирасида маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда Фарғона вилоятининг саноат, тадбиркорлик, инвестиция, қишлоқ хўжалиги каби муҳим тармоқлари салоҳиятини акс эттирувчи тақдимотлар ҳам бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг