Фарғонада судья аёл зўравонликка учради
Воқеа 2021 йилнинг 13 апрель куни - судья хизмат вазифасини бажараётган пайтда содир бўлди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши маълум қилди.
Шу куни Фарғона тумани, Илғор МФЙ Саховат кўчасидаги низоли хонадонга эксперт билан бориб, ҳолатни жойида ўрганаётган судьяга фуқаролик ишига алоқадор бўлмаган М.Н. жисмоий куч ишлатиб, қўлидаги шахсий мобил телефонини тортиб олади ва ерга уриб қасддан синдиради. Шунингдек жамоат жойида қадр-қимматини камситувчи сўзлар билан ҳақоратлайди.
Фуқаро М. Н.нинг бундай ғариқонуний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлари низоли иш бўйича тайинланган экспертиза ўтказилмай қолишига олиб келади.
Мазкур ҳолат бўйича Судьялар олий кенгаши ваколати доирасида керакли чораларни кўрди. Воқелик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг