Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган психофаол моддалар мусодара қилинди

Видеодан кадр
Фарғона вилоятида Қирғиз Республикасидан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, ДХХ ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилган.
Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи 1983 ва 1993 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар фуқаро шахсий бойлик орттириш мақсадида ўзаро тил бириктириб, ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Қувасой шаҳри ҳудудидан ўтувчи қисмида аввалдан келишилган ҳолда, Қирғиз Республикаси фуқаросидан 8000 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қабул қилиб олган.
Сўнгра ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида қўлга олинган.
Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, маҳаллий адвокатлик бюроси адвокати ҳамда 1974 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, витамин дори воситалари кўринишида қадоқланган жами 4400 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 180 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум бўлишича, мазкур 3 нафар қонунбузарнинг барчаси муқаддам судланган.
Бошқа ҳолатда эса Фарғона-Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган, 1983 йилда туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан судланган шахс бошқарувидаги автомашина Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилган.
Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасининг салон қисмида 100 дона «Тропикамид» ва 559 дона «Регапен» номли жами 110 млн сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахсга дориларни сотган — Фарғона туманида яшовчи, 1981 й.т. фуқаро Қўштепа туманида бошқа харидорга 1400 дона «Регапен» кучли таъсир таъсир қилувчи дори воситаларини 2,8 минг долларга сотган вақтида ушланган.
Худди шу йўналишда ҳаракатланаётган яна бир автомашина ҳам Учкўприк тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида Қўқон шаҳрида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1981 йилда туғилган шахсга тегишли умумий қиймати 75 млн сўмлик 250 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Таъкидланишича, барча ҳолатларда кучли таъсир қилувчи воситалар Қирғиз Республикасидан олиб келинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг