Фарғонада қарийб 72 млн сўмлик сифатсиз тамакини чегарадан олиб ўтган шахс ушланди
Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари чегара ҳудудидан кесиб ўтувчи ариқдан олиб ўтаётган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.О. умумий баҳоси 71,9 млн сўмлик 2 минг 248 қути «Esse Change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини «Қози Аҳрор» МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги чегара қисмини кесиб ўтувчи ариқдан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг