Фарғонада “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоб-альбоми тақдимоти ўтказилди

15:45 17 Май 2023 Маданият
679 0

Фото: «Халқ сўзи»

Фарғона давлат университетида “Ўзбекистон қаҳрамонлари” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар қатнашдилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан нашр этилган китоб-альбом халқимизнинг замонамиз қаҳрамонларига эҳтироми рамзидир. Унда юртимиз равнақ-ривожига муносиб ҳисса қўшиб, ушбу юксак унвонга лойиқ кўрилганган 103 нафар ҳамюртларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берилган.

- Албатта, бундай эътибор ва рағбатга муносиб бўлиш учун астойдил меҳнат қилиш, барча жабҳаларда яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларида фидойилик кўрсатиш зарур,-дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Улуғбек Умаров. – Шу маънода, китобда ислоҳотлар жараёнида хизматда камарбаста бўлган бир гуруҳ фарғоналик замондошларимизнинг умр йўллари акс этгани билан ҳам ҳақли равишда фахрланамиз.

Тақдимот маросимида фарғоналик қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик ҳамда университет талабалари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер