Фарғонада йўловчи автобуси ағдарилиб кетди

Видеодан кадр
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида «Isuzu» русумли автобус ичидаги йўловчилари билан ағдарилиб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 23 сентябрь куни соат 10:00 ларда Ёзёвон тумани «Қорасоқол» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-086 «Марғилон.ш-Улуғнор» автомобиль йўлининг 18-километрида содир бўлган.
Аниқланишича, 1979 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.М. «Донгфэн» русумли автомобилни оралиқ масофани сақламасдан бошқариб келаётгани сабабли, йўлнинг рухсат этилган қисмидан қайрилаётган «Isuzu» русумли автобусга бориб урилган. Оқибатда ичида йўловчилари бўлган автобус йўлнинг қатнов қисмига ағдарилиб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Isuzu»нинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олган. У зудлик билан шифохонага юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг