Фарғонада акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди

19:26 03 Сентябр 2025 Жамият
145 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ҳ.А. ва бошқалар қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш қоидаларини бузган ҳолда келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 3 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини олиб кирганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) ва 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?