Фарғонада 97 миллион сўмлик сифатсиз тамаки савдосининг олди олинди

10:40 08 Октябр 2025 Жамият
94 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Н.Б.нинг «Chery Tiggo 8 PRO» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилган.

Текширув давомида автомобиль салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 97 миллион сўмлик 7 минг 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб келгани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?