Фарғонада 6,1 млрд сўмлик газ ўғирлаган «дом» фош қилинди

12:57 07 Февраль 2026 Жамият
444 0

Фарғона шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланган кўп қаватли уй аниқланди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, «Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Назорат тадбири давомида Фарғона шаҳрида жойлашган «Б.Ҳ.Б.» МЧЖга қарашли кўп қаватли уй лойиҳа ҳужжатларисиз тармоққа тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги фош қилинган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати оқибатида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 6 миллиард 107 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?