Фарғона вилояти туман ва шаҳарлари прокурорлари секторларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари жадал суръатларда давом этмоқда

09:59 29 Январь 2020 Жамият
2935 0

Бугунги кунда Фарғона вилояти прокурорлари секторларида ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш ва уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятда прокурорлар секторларида 248 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 163 502 та хонадонда истиқомат қилувчи 851 004 нафар фуқароларнинг турмуш тарзини, оилавий шароитини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой коммунал шароитларини яхшилаш борасида самарали фаолият олиб борилмоқда.

Бунинг учун прокурорлар сектори 81 та кичик гуруҳлар ташкил этилиб, уларга 411 нафар ходим (мутахассис) жалб этилган.

2019 йилда ушбу кичик гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш асосида, уларда аниқланган 10 681 та муаммоларнинг барчасини ижобий ҳал этилиши таъминланган.

Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, даромадини ошириш борасида “Ҳар бир оила-тадбиркор” Давлат дастури бўйича вилоятдаги туман ва шаҳар прокурорлар секторлари ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган 
4 039 та оилаларга 36,2 млрд сўм кредит маблағлари ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорлик фаолиятига жалб этилган.

Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, оиланинг ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятдаги туман ва шаҳар прокурорлар секторлари ҳудуддаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган ер майдонларини “1 сўм” қийматида ижарага бериш тизими йўлга қўйилиб, 4 206 нафар фуқарога жами 1 651 гектар ер майдони ажратилиб, бепул уруғликлар етказиб берилишига ҳамда техника хизмати кўрсатилишига кўмаклашилган.

Бувайда туманида яшовчи фуқаро Н.Сатторованинг синглиси М.Расуловани операцияси учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, даволаниш учун 15,0 млн сўм моддий ёрдам берилишида ҳамда Бағдод туманида ҳомийлик маблағларини жалб қилган ҳолда “Чўринди” МФЙдаги Саховат кўчаси 6-уйда истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатда турадиган З.Усмоновага 3 хонали уй қуриб берилишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа соҳа объектларида ўрганиш давомида аниқланган 3 939 та муаммолар ижобий ҳал этилган.

Хусусан, Бешариқ туманида фаолият кўрсатиб келаётган 14 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш муаммоси ижобий ҳал этилган.

Қўқон шаҳар “Исфарагузар” маҳалласи Бекобод кўчасида истиқомат қилувчи 11 та ва “Марғилон дарвозаси”маҳалласи Диёр кўчасида истиқомат қилувчи 35 та аҳоли хонадонларининг 5 йилдан буён табиий газ тармоғига улана олмаётганлиги ҳақидаги муаммо ишчи гуруҳи томонидан ижобий ҳал этилган.

Тошлоқ тумани Зириллама қишлоғидаги 1 200 дан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун қазилган қудуққа сув минорасини ўрнатишга хизмат қилувчи махсус техника 6 ойдан буён носозлиги аниқланиб, ишчи гуруҳи томонидан махсус техника жалб этилган ҳолда муаммо ижобий ҳал этилган ҳамда аҳоли хонадонларига ичимлик суви етказиб берилиши таъминланган.

Фарғона туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида жойлашган Юқори Водил қишлоғи Кўктош кўчасида истиқомат қилувчи аҳолини ичимлик суви билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш мақсадида 5 км масофага тармоқ тортилиши ҳамда 1 дона сув минораси ўрнатилишига амалий ёрдам кўрсатилиб, 150 та хонадон доимий ичимлик суви билан таъминланган.

Шунингдек, ушбу туманнинг “Машъал”, “Бирдамлик”, “Аввал” 
ва “Лоғон” МФЙлари ҳудудидаги 29 км, Данғара туманининг “Телеминг” 
ва “Оқтепа” МФЙлари ҳудудидаги 25 км ички йўллар шағаллаштирилган.

Бешариқ тумани “Бешкапа” қишлоғида жойлашган, таъмирталаб ҳолатда бўлган 13-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳомийларнинг 850 млн сўмлик маблағи ҳисобидан ҳашар йўли билан таъмирланиб, ишга туширилиши натижасида ҳудудда истиқомат қилувчи боғча таълимига қамраб олинмаган 
200 нафар болалар таълимга жалб қилинган ва 37 та янги ишчи ўрни яратилган.

Шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлар ёрдами билан Ўзбекистон туманидаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида 350 млн сўмлик таъмирлаш ва бошқа ишлар бажарилиб, ҳудудда истиқомат қилувчи 75 нафар болалар боғча таълимига қамраб олинган.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Қўқон шаҳар “Муқимий Файз” фермер хўжалиги раҳбари Х.Тоштемировнинг мурожаатига асосан фермер хўжалигига қорамолчиликни ривожлантириш учун 240 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида Германия давлатидан фермер хўжалигига 99 бош наслли қорамол олиб келинган.

Қолаверса, вилоятдаги прокурорлар секторларида ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси юзасидан секторлар раҳбарларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундай ижобий ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер