Фарғона шаҳрида ободонлаштириш соҳаси ходимларига 15 та янги махсус автомашина фойдаланишга топширилди
Фарғона шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган тозалик-санитария хизмати сифатини яхшилаш мақсадида Япония бренди асосида Самарқандда ишлаб чиқарилаётган 15 та янги “Isuzi” автомашинаси фойдаланишга топширилди.
Шу тариқа 5 миллиард сўм инвестиция киритилиб, ободонлаштириш соҳасида махсус техник хизмат кўрсатиш транспортлари парки кенгайтирилишига эришилди.
—Бу турдаги транспорт воситалари маҳаллий иқлим шароитига мослиги туфайли аллақачон синовдан муваффақиятли ўтган,—дейди “Қиргули коммунал сервис” МЧЖ бошлиғи Алишер Раҳбаров.—Айни пайтда самарали хизмат кўрсатиб келаётган ушбу русумдаги машиналарнинг эҳтиёт қисмлари бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Қолаверса, сервис хизмати кўрсатиш бўйича ҳам малакали усталаримиз етарли.

Аввал Фарғона шаҳридаги 7 та МФЙга битта ана шу каби ихтисослашган транспорт хизмат кўрсатган бўлса, эндиликда ушбу кўрсаткич 4 тага тўғри келмоқда. Шунингдек, маҳаллалар кесимида маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш ва олиб кетиш борасида самарали тизим жорий этилди. Янги чиқинди йиғиш жиҳозлари олиб келинди ва маҳаллалар кесимида жойлаштирилди.
Айтиш жоиз, шу куни “Қиргули коммунал сервис” МЧЖнинг янги қуриб битказилган хизмат биноси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Замонавий мезонлар бўйича иш ташкил этиладиган мазкур бинода автомашиналар ҳаракатини онлайн кузатиш, ҳар бир маҳалла билан тезкор ва доимий мулоқот ўрнатиш йўлга қўйилади.
Янги бино фойдаланишга топширилиши муносабати билан 150 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг