Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров операция қилинди

14:20 28 Июль 2021 Жамият
1360 0

Маълумки, кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан боғлиқ турли асоссиз миш-мишлар кенг тарқалмоқда.

Бу масалага аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат билан чиқди.

«Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жорий йил 27 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий даволанишда бўлиб турибди ҳамда секвестрланган бел умуртқа чурраси диагнози билан бел соҳасида кичик жарроҳлик амалиёти ўтказди.

Хайрулло Бозоров ҳозирда стационар шароитда реабилитация жараёнини ўтказмоқда, ишларни масофадан онлайн тарзда мувофиқлаштириб бормоқда. Яқин кунларда вилоят ҳокими одатий иш фаолиятига қайтишини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокими билан боғлиқ тарқалаётган миш-мишларга ишонмаслигингизни сўраймиз. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд эканини эслатиб ўтамиз», дейилади унда.

Ботир Мадиёров,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?