Фарғона давлат университети QS Stars рейтингида 4 юлдузли даражани қўлга киритди
Бугунги кунда олий таълим муассасаларининг нуфузини белгиловчи муҳим кўрсаткичлардан бири — халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгаллашдир. Шу нуқтаи назардан, Фарғона давлат университетининг (ФарДУ) QS Stars халқаро рейтингида умумий 4 юлдуз — «Rated for Excellence» даражасини қўлга киритгани мамлакатимиз олий таълими учун муҳим ютуқ бўлди.
QS Stars — дунёнинг энг нуфузли таълим баҳолаш тизимларидан бири бўлиб, университетларни 50 дан ортиқ мезонлар асосида баҳолайди. Рейтинг таълим сифати, инфратузилма, бошқарув, битирувчиларнинг бандлиги, халқаро алоқалар ва ижтимоий таъсир каби йўналишларни қамраб олади.
ФарДУ мазкур баҳолашда таълим сифати, инфратузилма, бошқарув тизими ва битирувчиларнинг бандлиги йўналишлари бўйича энг юқори — 5 юлдузли натижани қайд этди.
Энг юқори кўрсаткичлар:
Таълим сифати — 5 юлдуз. Ўқув дастурлари халқаро талабларга мослаштирилган, замонавий педагогик технологиялар жорий этилган.
Инфратузилма — 5 юлдуз. Замонавий ўқув бинолари, рақамли кутубхона, илмий лабораториялар, IT инфратузилма ва спорт мажмуалари талабаларга қулай шароит яратмоқда.
Бошқарув — 5 юлдуз. Университет бошқарувида очиқлик, стратегик режалаштириш ва самарали ички назорат тамойиллари йўлга қўйилган.
Битирувчиларнинг бандлиги — 5 юлдуз. ФарДУ битирувчилари меҳнат бозорида талабгирлиги билан ажралиб туради.
Шунингдек, университет ижтимоий таъсир, санъат ва маданият, инклюзивлик ва хилма-хиллик йўналишларида 3 юлдуз кўрсаткичини эгаллади. Бу натижа университетнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини намоён этиш билан бирга, мазкур йўналишларда янада ривожланиш имконияти мавжудлигини кўрсатади.
ФарДУ келгусида санъат ва маданият бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда хорижий талабалар сонини оширишга қаратилган лойиҳаларни кучайтиришни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг