“Фаол ҳаётга қадам”: янги ижтимоий хизмат лойиҳаси ишга тушди
Самарқанд шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ҳамда узоқ муддат парваришга муҳтож инсонлар учун 5 турдаги ижтимоий хизматлар ташкил этилди. Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам, қараб туриш, тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва шахсий ёрдамчи каби хизматлар шулар жумласидан.
Шу асосда Самарқанд шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган яна бир лойиҳа старт олди.
Янги лойиҳа “Самарқанд халқаро саломатлик фанлари олий мактаби” МЧЖ томонидан йўлга қўйилган бўлиб, унда камбағал оилаларда яшовчи 40 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга хизмат кўрсатилади.

Хизмат ҳафтасига 5 кун давомида ташкил этилиб, иштирокчилар ҳар куни яшаш манзилидан бепул автобусда марказга олиб келинади ва кечга яна уйларига етказилади.
Бу масканда улар учун реабилитация ва соғломлаштириш машғулотлари, жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш бўйича амалий машғулотлар, физиотерапия хизматлари, маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар олиб борилади.
Ушбу лойиҳа ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаол ҳаётга қайтиши, жамиятга интеграция бўлиши ҳамда психологик-эмоционал ҳолатини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг