ФАО Ўзбекистондаги озиқ-овқат хавфсизлиги лабораторияларини мустаҳкамлаш учун замонавий лаборатория жиҳозларини топширди
Фото: "Халқ сўзи"
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) “Марказий Осиёда “Ягона саломатлик” ёндашуви орқали пандемияга тайёргарлик ва жавоб чоралари” лойиҳаси доирасида, Пандемия жамғармаси ва Жаҳон банки ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва сарф материаллари тўпламини топширди.
Умумий қиймати 117 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган жиҳозлар озиқ-овқат хавфсизлиги лабораторияларининг имкониятларини оширишга хизмат қилади ва улар замонавий аналитик ускуналар, аниқ ўлчов асбоблари ҳамда ҳайвонлар ва озиқ-овқат маҳсулотларида инфекцион касалликларни сақлаш, аниқлаш ва мониторинг қилиш учун зарур сарфланадиган материалларни ўз ичига олади.
Расмий топшириш маросими ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлиб ўтди. Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Пандемия жамғармаси ва Жаҳон банки ҳамкорлари иштирок этди.
Ушбу ташаббус мамлакатнинг ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги инфратузилмасини яхшилаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлиб, жамоат саломатлигига мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олишга ҳисса қўшади.
“Лаборатория имкониятларини мустаҳкамлаш — “Ягона саломатлик” ёндашувининг муҳим қисми ҳисобланади. Ҳамкорларимиз билан биргаликда биз Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг хавфсизлигини ошириш ва касалликларни кузатув тизимини кучайтиришга интиламиз”, — деди Шерзод Умаров, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари.
ФАО Ўзбекистонда миллий ветеринария ва санитария хизматларини ривожлантиришга инфратузилмани яхшилаш, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва техник ёрдам кўрсатиш орқали ҳисса қўшишда давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг