Европа Россия билан мумкин бўлган урушга асосланган ҳарбий машқлар ўтказди
Фото: Reuters
Европа мудофаа вазирлари ва генераллари Россия билан мумкин бўлган урушга асосланган ҳарбий машқларда иштирок этишди. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Норвегияда ўтказилган машқлар давомида иштирокчилардан “Россиянинг душманона ҳаракатлари” ҳақидаги хабарларни олгандан сўнг қандай чоралар кўришларини аниқлаш сўралган. Сценарийга кўра, мудофаа вазирлари ва генералларига воқеалар ҳақидаги газета мақолалари, парча-парча разведка маълумотлари ва ижтимоий тармоқлардаги постлар берилган, улар асосида ҳарбийлар оптимал жавобни аниқлашлари керак бўлган.
“Бу мамлакатлар — Шимолий Европа давлатлари Россия ҳарбийларининг ёнида яшайди. Биз хавфларни энг яхши баҳолай оладиган, таҳдидларга энг яхши жавоб берадиган ва НАТОни бу таҳдидларни жиддийроқ қабул қилишга мажбурлай оладиган давлатлармиз”, — деди Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили машғулотларга изоҳ бериб.
Аввалроқ, Польша Мудофаа вазирлиги янги ҳарбий тайёргарлик дастурини ишга туширганини эълон қилган эди, унинг доирасида мамлакат 2026 йилга келиб тахминан 400 минг захира ҳарбий тайёрлашни режалаштирмоқда. Мамлакат мудофаа вазири Владислав Косиниак-Камиш ушбу дастурни “Полша тарихидаги энг йирик ҳарбий машқлар” деб атаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг