Европа Иттифоқи учун муҳим сиёсий жараён бошланди
Фото: socialistsanddemocrats.eu
Бугундан Европа Иттифоқ парламентига сайловлар бошланди. Овоз бериш жараёни ЕИга аъзо 27 та мамлакатда 6 июндан 9 июнгача ўтказилади. Бу сайлов натижаси Европа Иттифоқининг келажакдаги йўналишларини, шунингдек, сиёсий ва иқтисодий қарорларини белгилашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.
Ушбу сиёсий жараёнларнинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Украина-Россия ва Фаластин-Исроил ўртасида ошиб бораётган тарангликлар янги парламентга ҳал қилиниши керак бўлган муаммоли мерос бўлиб ўтади.
Евроиттифоқ сайловчилари учун асосий масалалар қаторига иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ва иммиграция каби йўналишлар ҳам киради. Кўпгина сиёсий партиялар ўз кампанияларини ана шу мавзуларга қаратяпти.
Тўрт кунлик сайловларда нидерландиялик сайловчилар биринчилардан бўлиб овоз беришади. Мамлакатнинг сиёсий манзараси ранг-баранг, кўплаб партиялар депутатлик ўринлари учун курашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг