Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакетини қачон тақдим этиши маълум бўлди

Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи 19 ёки 22 сентябрь куни Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакетини тақдим этади. Бу ҳақда «Politico» нашри дипломатларга таяниб хабар тарқатди.
«Чоршанба куни Еврокомиссия Европа Иттифоқи элчиларига санкциялар пакетини жума ёки душанба куни кутишлари кераклигини айтди», — дейилади нашрда.
«Reuters» аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакети лойиҳасини 17 cентябрь, чоршанба куни тақдим этиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Россия мунтазам Ғарбнинг санкция босимига дош беришини таъкидлаб келади. Москва Ғарбда Россияга қарши санкциялар муваффақиятсизликка учраганини тан олишга жасорат етишмаётганини қайд этади. Ғарб давлатларининг ўзи ҳам бир неча бор Россияга қарши санкциялар самарасиз, деган фикрни билдирган.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати узоқ муддатли Ғарб стратегияси эканини, санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаганди. Унинг айтишича, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг