Еврокомиссия президентининг ташаббуси Германия, Голландия ва Швецияда жиддий норозиликка сабаб бўлди

Фото: Reuters
Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен 2028-2034 йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқи бюджетини деярли икки баробарга, яъни 1,2 триллиондан 2 триллион еврогача оширишни таклиф қилди. У буни пандемиядан кейинги қарзларни қоплаш, рақобатбардошликни ошириш учун фонд яратиш (451 миллиард евро) ва Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш (100 миллиард евро) зарурлиги билан изоҳлади. Шу ўринда у янги солиқлар, жумладан, айланмаси 100 миллион евро бўлган компаниялар ва тамаки маҳсулотлари орқали қўшимча маблағ олинишини таъкидлади.
Бироқ Ляйеннинг ташаббуси, айниқса, Германия, Голландия ва Швецияда жиддий норозиликка сабаб бўлди.
«Агар Брюссель янги пул сўраса, бир вақтнинг ўзида маъмурий харажатларни 118 миллиардга оширишнинг иложи йўқ. Аввал ўзингизни тежанг, кейин эса давлатлар ва бизнесдан миллиардлаб маблағ талаб қилинг», — дейди германиялик депутат Тильман Кубан.
Европа солиқ тўловчилар иттифоқи вакили Михаэль Егер ҳам Еврокомиссия президентининг бу ташаббусини танқид қилди.
Бу ташаббусни фақат Германиянинг «Яшиллар» партияси аъзоси Даниэль Фройнд қўллаб-қувватлади. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи бюджетининг мўътадил ўсиши инфляцияни тузатишдан деярли кўп эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг