ЕТТБ Ўзбекистондаги пиво ишлаб чиқарувчи компанияга 6 млн доллар кредит ажратади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги пиво ишлаб чиқарувчиси бўлган «UzCarlsberg» компаниясига 6 миллион долларгача бўлган айланма маблағлар учун кредит ажратади.
Компания 2022 йилдан буён ЕТТБ мижозларидан бири ҳисобланади. Бу сафарги кредит маблағлари асосан ингредиентлар ва қадоқлаш материаллари харидига, шунингдек, мавсумий талабнинг ошиши фонида захираларни самарали бошқаришга йўналтирилади.
Банк бугунга қадар Ўзбекистондаги 174 та лойиҳа доирасида 5,5 млрд евродан ортиқ маблағ сармоя киритган бўлиб, уларнинг катта қисми хусусий секторни ривожлантиришга йўналтирилган.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимиз сўнгги беш йил давомида Марказий Осиёда ЕТТБ маблағларидан асосий инвестиция олувчи бўлиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг