Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари бошланди

11:09 28 Июнь 2024 Дунё
478 0

Коллаж: WЛИW

Май ойида Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокатда вафот этганидан сўнг ўтказилаётган президентлик сайловлари бугун эрталаб бошланди.

Қайд этилишича, конституциянинг 131-моддасига кўра, президент вафот этган ёки меҳнатга лаёқатсиз деб эълон қилингач, унинг вазифалари биринчи вице-президентга ўтказилади. Шундан сўнг 50 кун ичида сайлов амалга оширилиши керак. Шу сабабли ҳам ҳозирда давлат раҳбари лавозимини вице-президент Муҳаммад Мохбер эгаллаб турибди.

Президентлик учун курашда собиқ ички ишлар вазири Мустафо Пурмуҳаммадий, Эрон олий раҳбарининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий, парламентнинг амалдаги спикери Муҳаммад Бағэр Ғолибаф ва собиқ соғлиқни сақлаш ва тиббиёт таълими вазири Масуд Пезешкиян иштирок этмоқда.

Овоз беришнинг биринчи натижалари 29 июнь куни тушдан олдин эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер