Эрдоған: Исроил Ғазо секторини тиклашга тўсқинлик қилиш учун қўлидан келганини қилмоқда
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг айтишича, Исроил Ғазо секторида истиқомат қилувчи аҳолига гуманитар ёрдам етказилишига ҳамда ҳудудни қайта тиклаш жараёнига ўтилишига ҳар томонлама монелик қилмоқда.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги Иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги бўйича доимий қўмита йиғилишида сўзлаган Эрдоған Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам кўламини ошириш зарурлигини қайд этди.
— Исроилда биз сулҳ имзоланганидан буён турли баҳоналар билан 200 дан ортиқ бегуноҳ инсонни ўлдирган, босқинчи сиёсатини давом эттираётган маъмуриятга дуч келмоқдамиз. Бу ҳужумлар тинчликка қарши қаратилган. Бироқ Исроилнинг бундай ҳаракатлари бизнинг Фаластин муаммосига адолатли ва узоқ муддатли ечим топиш йўлидаги интилишларимизни ҳеч қачон тўхтата олмайди. Айни дамда биз Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдамни кўпайтиришимиз, сўнгра эса тиклаш ишларини бошлашимиз зарур. Исроил ҳукумати бунга тўсқинлик қилиш учун барча чораларни кўрмоқда, — деди у.
Эрдоған Ғазони тиклаш режаси зудлик билан амалга оширилиши кераклигини урғулади.
— Ишончим комилки, вақт ўтиши билан биз янада қатъият билан ҳаракат қиламиз. Шунингдек, сулҳни ўрнатиш масаласида фаол позиция намоён этган АҚШ президенти Дональд Трампга чин дилдан миннатдорлик билдираман. ҲАМАС ҳаракати келишувга риоя қилишга қатъий бел боғлаганга ўхшайди. Аммо ҳаммамизга маълумки, Исроил бу борада жуда ёмон обрўга эга, — дея давом этди Туркия раҳбари.
Туркия президенти қўшимча қилиб, араб ва мусулмон давлатлари «Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аннексия қилишга ҳам, Қуддус мақомини ўзгартиришга ҳам» йўл қўймаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг