Ер участкаларини ажратишда шаффофлик таъминланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Таъкидланганидек, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш устувор масалалардан саналади.
Таклиф этилаётган ушбу ҳужжат билан 4 та кодекс, 22 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, 10 та қонун ҳужжатидан ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланишга берилиши назарда тутилган қоидалар чиқарилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали барча қонун ҳужжатларидаги ерга оид нормаларнинг ўзаро мувофиқлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ягоналиги, энг муҳими, ер участкаларини ажратишда шаффофлик таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг