Ер майдонларини сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари, шўъба бошлиғи ва бошқа шахслар ушланди
Фото: ИЖҚК департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “И.К.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган И.И. хўжаликнинг иссиқхона ҳамда қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 70 сотих ер майдонини фуқаро О.Н.га чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Қ.Р. ва М.Б. Балиқчи туманидаги бошқа фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган 24 сотих ер майдонини фуқаро Х.А.га фирибгарлик йўли билан 45 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. фуқаро У.Қ.га Оқдарё тумани “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги 1 гектар захирадаги суғориладиган ер майдонини иссиқхона қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Когон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шўъба бошлиғи О.Қ. ва “Н.” МФЙ бўйича туман ҳокими ёрдамчиси Б.Т. фуқаро А.Х.га гўёки ваколатли танишлари ёрдамида “Ў.” МФЙ ҳудудидаги ҳокимлик захирасидаги 40 гектар ер майдонини 10 000 АҚШ доллари эвазига “аукцион” савдолари орқали олиб беришларини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг