Эпштейн билан боғлиқ янги суратлар эълон қилинди
АҚШ Конгресси Эпштейннинг уйидан топилган Ноам Хомский, Билль Гейтс ва Стив Баннон тушган янги фотосуратларни эълон қилди.
АҚШ вакиллар палатаси назорат қўмитасидаги демократлар Жеффри Эпштейннинг уйидан топилган 68 та фотосуратни нашр этишди. Нашрнинг ушбу ҳаракати сиёсий тахминларни кучайтириб юборди.
Ҳеч бир изоҳсиз берилган суратларда файласуф Ноам Хомский самолётда Эпштейн билан турганини кўриш мумкин. Шунингдек, Билль Гейтс юзлари хиралаштирилган аёллар билан тушган сурати ҳам бор. Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Стив Баннон ҳам суратга муҳрланган. Суратдаги одамларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида ҳеч қандай далил келтирилмаган ва уларнинг кўплари олдин Эпштейн жиноятларида иштирок этганликларини рад этишган.
Билль Гейтс ва Ноам Хомский Эпштейн билан таниш эканликларини узоқ вақтдан бери тан олишган. Хомский CNN сўровларига жавобан янги фотосуратларга изоҳ беришдан бош тортди. Маълумки, у Эпштейн билан фан ва фалсафа мавзуларида мулоқот қилган ва 2015 йилда унинг уйида бўлган. Гейтс аввал вакили орқали Эпштейн у учун ишламаганлигини таъкидлаган эди. Миллиардернинг ўзи 2021 йилда CNNга «у билан вақт ўтказиш катта хато эди» деб айтган.
Владимир Набоковнинг «Лолита» романи қаршисида қизлардан бирининг танасига ёзилган қўлёзма иқтибослар ва фотосурат алоҳида резонансга сабаб бўлди. Ушбу материалларнинг мазмуни аниқланмаган, танадаги ёзувлар ҳам кимга тегишли эканлиги номаълум.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг