Энергетика вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди
Жаҳонгир Обиджонов «Ўзэнергосотиш» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Жаҳонгир Обиджонов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳамда 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.
У 2004 — 2007 йиллар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида турли лавозимларда, 2007 — 2017 йиллар «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ОАТБ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2017 — 2019 йиллар «Ўзбекэнерго» АЖ бошқарув раиси ўринбосари, кейинчалик бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи, 2020 — 2022 йиллар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
У 2024 йилда Англиянинг «Anglia Rusking University» университетида «Бизнес бошқаруви магистри» (MBA) магистратура босқичини муваффақиятли тамомлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг