Энди шифо истаб хорижга бориш шарт эмас

Отам 2014 йилда юрак хасталиги билан оламдан ўтган эди. Ўшанда тиббиёт олий ўқув юртида ўқирдим. Отамнинг дардига хорижда даво борлигини билардим. Аммо ўша узоқ-узоқлардаги шифохоналарга бориш-келиш, тиббий хизмат ҳаққи учун анча-мунча пул керак бўлар, бундай катта харажатга ҳамманинг ҳам қурби етмас эди. Эндиликда кўпчиликни қийнаган бу муаммо тарихда қолди.
Шукрки, бугун юртимиз шифокорлари фақат падари бузрукворимни бу дунёдан олиб кетган касаллик эмас, бошқа ўнлаб ташхислар бўйича ҳам мураккаб технологияли жарроҳлик амалиётларини амалга ошириб юзлаб, минглаб беморларга шифо бахш этмоқда. Хусусан Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, вилоят бўйича юқори технологик жарроҳлик амалиётлари 2023 йилда 2 300 тани ташкил этган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони яна 500 тага ортиб, 2 800 тага етган.
Эътиборлиси, бундай жарроҳлик амалиётлари чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам бажарилмоқда. Хусусан камина фаолият юритаётган Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида 10 дан ортиқ турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга оширилаётир. Тиббиёт бирлашмамиз жарроҳларининг бари маҳаллий мутахассислар, яъни Ширин шаҳрида туғилиб вояга етган ёш шифокорлар ҳисобланади.
Яна бир эътиборли жиҳат шуки, шифохонамизда фақат Ширин шаҳридан эмас бошқа ҳудудлардан ва ҳатто қўшни давлатлардан келган беморларни ҳам юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари орқали даволаяпмиз. Бугунги кунда кўплаб касалликларга даво топиш учун вилоят марказига, пойтахтга ёки хорижга бориш шарт эмас. Албатта, буларнинг ҳаммаси сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир.
Абдулазиз МУСТАФОҚУЛОВ,
Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмаси
хирургия бўлими хирург-шифокори.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг