Энди коронавирусни даволашда янги препаратлардан фойдаланилиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус туфайли касалхонага ётиш хавфи юқори бўлган беморларни даволаш учун янги препаратларни тавсия қилди.
“Paxlovid” савдо белгиси остида чиқариладиган, нирматрелвир ва ритонавир номли ушбу дорилар эмланмаган, кекса ёшли ҳамда иммунитети заиф одамларни муолажа қилишда, айниқса яхши самара беради.
Вирусга қарши ушбу препаратлар оғиз орқали қабул қилишга мўлжалланган. Улар СOVID-19 туфайли касалхонага тушиш хавфини 85 фоизга камайтиради.
Бироқ ЖССТ юқори хавф гуруҳига мансуб бўлмаган беморлар нирматрелвир ва ритонавир препаратларини қабул қилмагани маъқул, деган хулосада. Чунки 3 минг нафар кишида ўтказилган тадқиқот натижалари шуни тасдиқлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг