Энди Дания осмонида дронлар. 100 га яқин рейслар бекор қилинди

Архив фото
Дания пойтахтидаги Копенгаген аэропортида 100 га яқин рейслар бекор қилинди ва 30 дан ортиғи бошқа аэропортларга йўналтирилди. Бунга мамлакат ҳаво ҳудудида учувчисиз учоқларнинг аниқлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда аэропортнинг эксплуатация бўйича бош директори Кристоффер Пленге-Брандт маълум қилди.
“Flightradar24” платформаси душанба куни кечқурун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дронлар ҳақидаги хабарлар туфайли Копенгаген аэропортидаги барча парвозлар ва қўнишлар маҳаллий вақт билан соат 20:26 дан бошлаб тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
“Кеча тунда Копенгагенга қўниши керак бўлган 31 самолёт, афсуски, бошқа аэропортларга йўналтирилишига тўғри келди. Ҳаммаси бўлиб, 100 га яқин рейс бекор қилинди. Вазият тахминан 20 минг йўловчига таъсир кўрсатди”, — деди Пленге-Брандт.
“Reuters” агентлиги Дания полициясига таяниб хабар беришича, аэропорт ҳудудида дронлар аниқлангани тахмин қилинаётгани сабабли аэропорт ёпилган. Кейинроқ аэропорт ўз ишини қайта бошлаганини эълон қилди.
Дания ҳуқуқ-тартибот идоралари сешанба куни Копенгаген аэропорти яқинида кўрилган, турли йўналишлардан пайдо бўлган дронлар ортида ким тургани ҳақида маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Олдинроқ, Польша ва Руминия осмонида номаълум дронларнинг ҳаракати аниқланганди. Ушбу давлат мазкур ҳодисада Россияни айблаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг