Электрдан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 370 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида ЯТТ «Н.У.» савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 110,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «И.Й.» МЧЖ раҳбари К.А. ва «Б.Ф.» МЧЖ раҳбари Б.А.лар «Боғишамол» МФЙ ҳамда «Камангарон» МФЙ ҳудудларида қурилган кўп қаватли уйларда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 260,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан Жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг