Элдор Туляков — Ўзимиз маъқул кўрган номзодга овоз беришга чорлайман
Демократик жамиятда фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштироки алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис, фуқароларнинг фикрларини ўрганиш ва улар билан маслаҳатлашишга алоҳида эътибор қаратилиб, ислоҳотлар шу асосда амалга оширилмоқда. Айниқса, қонунлар қабул қилиш ва муҳим ташаббусларни илгари суриш жараёнларида фуқароларнинг фаол иштироки яққол кўзга ташланмоқда.
Сайловлар эса халқнинг давлат бошқарувидаги иштироки таъминланадиган асосий механизмлардан биридир. Сайлов орқали фуқаролар ўз фикрларини эркин ифода этиш, конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Демократиянинг асосий талабларидан бири ҳам айнан сайловлардаги фуқаролар иштироки бўлиб, улар орқали мамлакатнинг келажагини белгилайдиган шахсларни танлаш имконияти туғилади.
2024-йилги сайловлар Ўзбекистон учун демократик ютуқларни мустаҳкамлаш, сиёсий тизимни модернизация қилиш ва барқарор ривожланишга йўналтирилган янги қадамдир. Ушбу сайловлар мамлакатимизда демократик қадриятларни янада мустаҳкамлаб, Ўзбекистоннинг келгуси тараққиётига кенг йўл очиши кутилмоқда. Шу боис, барчамизни сайловларда фаол иштирок этишга, ўзимиз маъқул кўрган номзодга овоз беришга чорлайман.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг