Экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида Яшил хайрия жамғармаси ташкил этилмоқда

Яшил хайрия жамғармасини ташкил этиш 30 ноябрдаги ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланди. Ҳужжат билан, мазкур хайрия жамғармаси юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда Экология вазирлиги ҳузурида ташкил этилади.
2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар томонидан ихтиёрий равишда хайрия тўловларини “Яшил олам” ва “Яшил тўлов” электрон платформалари орқали амалга ошириш имконияти яратилади.
Маблағлар жамғармада сақланиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳоли буюртманомалари асосида дарахт экиш ҳамда мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш ишларига йўналтирилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатларини харид қилиш, ер майдонларини тайёрлаш, суғориш тизимини жорий этиш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш молиялаштирилади.
Бундан ташқари, жамғарма маблағлари фуқаролар, мақсадли жамғармаларнинг ҳомийлик хайриялари, “Яшил тўлов” устамалари, халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар грантлари ва бошқалар ҳисобидан шакллантирилади.
Экология вазирлигига икки ой ичида Рақамли технологиялар вазирлиги билан мазкур платформаларни ишлаб чиқиш ва ишга тушиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг