Дунёнинг энг кекса кишиси Ўзбекистонда яшашига ишонасизми? Нега у ҳалигача Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаган?
Фарғона вилояти Бувайда тумани Пошшопирим қишлоғида яшовчи Хувайда момо Умарова бугун 130 ёшни қарши олди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.
Момонинг фуқаролик паспортида туғилган санаси – 1895 йилнинг 1 январи деб қайд этилган. Фарзандлари 7 нафар бўлган, ҳозир 5 нафари ҳаёт. Неваралари 32, чеваралари 87, эваралари эса 118 нафарга етган, бегоналари эса 5 нафар. Энг катта невараси Жумақўзи бобо ҳозир бир кам етмиш ёшда, дейилади хабарда.
Ҳужжатларга кўра, онахонни айни пайтда «Ўзбекистоннинг энг кекса кишиси» дейиш мумкин. Кимдадир бу хабардан сўнг шубҳа уйғониши мумкин, лекин Ҳувайдо момо Умарова ҳақидаги маълумотларни ҳамқишлоқлари ҳам тасдиқлайди. Сабаби момо уларнинг аждодлари билан ҳам бирга яшаган.
2021 йилда масъуллар момони сайёрамиздаги энг ёши улуғ инсон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш учун ҳужжат тўплаган ҳамда ўрганишлар олиб борилган. Афсуски, собиқ совет иттифоқи берган ҳужжатларда чалкашликлар бўлади, деган важ билан ҳалигача бу иш охирига етмаган.
Ҳозирда онахоннинг ҳужжатлари яна қайтадан тайёрланиб, ноаниқликларга аниқлик киритилиб, Тошкентга, масъулларга жўнатилган.
Ҳувайдо момо Умарова 2016 йилда президент фармонига кўра «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда 116 ёшли япониялик Томико Итоока дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Томико Итоока 1908 йил 23 майда туғилган. Унинг ёши Геронтология тадқиқот гуруҳи томонидан тасдиқланган, дейилади Гиннеснинг расмий саҳифасида.
Ўзбекистонлик Хувайда момонинг ёши тегишли масъуллар ҳамда Гиннеснинг вакили томонидан тасдиқланса, шубҳасиз дунёнинг энг кекса кишисига айланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг