Дунёдаги энг машҳур санъат асари сунъий интеллект ёрдамида ўзгартирилди
Фото: Иллюстратив сурат
Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб бутун дунёга машҳур «Мона Лиза» сурати беш асрдан кўпроқ вақтдан бери ўз яратилиш тарихини сир сақлаб келмоқда.
Рассом суратни ҳатто сафар-саёҳатлари пайтида ҳам ундан ажралмаган ҳолда 15 йил мобайнида чизган.
«Midjourney» компанияси «Жаконда» бошқа минтақаларда ҳаёт кечирганида, асар қанчалик ўзгача бўлиши мумкинлиги устида сунъий интеллект ёрдамида тажрибалар ўтказди.
«Мона Лиза» сурати 1503-1506 йиллар оралиғида чизилган.
Тарихда таниқли итальян рассоми Жоржо Вазари суратда флоренциялик ипак савдогарининг рафиқаси «Лиза дел Жаконда» тасвирланганлиги ҳақида гапириб ўтган, аммо ҳанузгача унинг ким эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Ҳозирги кунда сурат Париждаги Лувр музейининг машҳур асарлар қаторига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг