Дунёда биринчи бўлиб Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди ва Толибон томонидан жорий этилган Афғонистон байроғи Москвадаги элчихона тепасига осилди. Бу ҳақда «CNN» ахборот агентлиги хабар қилди.
Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирновнинг айтишича, Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таклифи билан Афғонистон Ислом Амирлигини тан олишга қарор қилган. Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида, Толибон ҳукуматини расмий тан олиш икки давлат ўртасида самарали ҳамкорликка туртки бериши айтилди.
Бундан ташқари, Россия Толибонга минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва терроризм ҳамда наркотик жиноятларига қарши курашда ёрдам беришни давом эттирмоқчи. Бу эса Афғонистон ва унинг қўшнилари учун муҳим аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоиз, Россия 2021 йилда ҳаракат Афғонистонда ҳукмронлик қила бошлаганидан кейин Толибоннинг Афғонистондаги ҳокимиятини расман тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Ўз навбатида, Афғонистоннинг Россиядаги янги элчиси Гул Ҳасан ҳам вазифасини бажаришга киришди.
Маълумот учун, Толибон ҳозиргача Хитой ва БАА билан элчилар алмашган, Қатарда эса сиёсий ваколатхонаси бор. Лекин бу давлатлар уни расмий ҳукумат сифатида ҳали тан олмаган.
Аввалроқ Афғонистон ҳукумати мамлакатда шахмат спорт турини расман тақиқлагани ва мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг