Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни “Boeing” билан улкан битим имзолангани билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида “Boeing Global” компанияси президенти Брендан Нельсон билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу учрашувда бу галги ташриф чоғида имзоланган “Boeing” самолётларини етказиб бериш бўйича янги шартнома ва узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “Boeing” билан улкан битим имзолангани билан табриклади. Бу ҳақда у “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни “Boeing” билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! “Uzbekistan Airways” 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев — бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур”, деб ёзган Трамп.
“Uzbekistan Airways”нинг маълум қилишича, компания “Boeing” билан 14 та Boeing 787-9 Dreamliner самолётини харид қилиш бўйича қатъий шартнома имзолаган, яна 8 та ҳаво кемаси эса опцион тариқасида кўзда тутилган. Дастлабки етказиб беришлар 2031 йилдан бошланиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, янги авиалайнерлар асосий йўналишларда йўловчи ташишни янада кенгайтириш, парвозлар жадвалининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва авиакомпаниянинг маршрут тармоғини кенгайтириш имконини беради. Бу орқали Марказий Осиё Европа, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақалари билан янада мустаҳкам боғланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг