«ДХХ кубоги» ғолибларига янги ўйингоҳ қуриб берилди

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қамаши туманининг Самарқанд маҳалласи ёшларидан тузилган ҳаваскор мини-футбол жамоаси ўтган йили «ДХХ кубоги» мусобақасида учинчи бор ғолибликни қўлга киритганди.
Мусобақа низомига кўра, ғолиб жамоаларнинг маҳалласига соврин сифатида замонавий мини-футбол майдони қуриб берилиши белгиланган. Самарқанд маҳалласи жамоаси мусобақанинг 2021 йилги мавсумидаги ғолиблиги учун мини-футбол майдонига, 2023 йилги мавсумидаги ғолиблиги учун замонавий маҳалла гузарига эга бўлишганди.
Шу боис бу гал жамоа мураббийи ва футболчиларнинг таклифи асосида, уларнинг илк машғулотлари бошланган Дўстлик маҳалласидаги 61-мактаб ҳудудида янги ўйингоҳ қуриб берилди. Натижада янги иншоотдан нафақат ғолиб жамоа аъзолари, балки мактаб ўқувчилари ҳам самарали фойдаланиш имконига эга бўлди. Мажмуанинг тантанали очилиш маросими маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрамга айланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг