“Диққат, маҳалла радиоузелидан гапирамиз!”

Ховос туманидаги Оқчангал маҳалласининг мўъжаз радиостудияси бор. Ушбу ҳудудий ахборот узатиш воситаси орқали маҳалла ҳаётига оид янгиликлар, эълонлар бериб борилади. Вақти-вақти билан миллий мусиқамиз садолари ҳам янграб туради.
— Радио — ахборот узатиш ва уни қабул қилишнинг энг қулай воситаси, — дейди мазкур маҳалланинг ёшлар етакчиси Жамшид Бектошев. — Унинг ана шу муҳим жиҳатлари маҳалламиздаги радиоузел мисолида ҳам ўз ифодасини топаётир. Унда маҳалламиз ҳамда аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга ахборот ва эълонлар берилади. Ёшлар ҳаётига оид хабарларга алоҳида эътибор қаратилади. Радиотармоғимизда янграётган мумтоз мусиқа намуналари барчага манзур бўлмоқда.
Маълум қилинишича, ҳозирда Ховос туманидаги барча маҳаллаларнинг ана шундай радиотармоқлари мавжуд.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг