Деманс хавфини қирқ фоизга камайтиришнинг оддий усули маълум қилинди

Фото: FOTODOM
Соғлом парҳезга риоя қилган 60 ёшдан ошган одамлар когнитив дисфункцияни бошдан кечириш эҳтимоли камроқ. Бундай хулосага хитойлик олимлар ўз тадқиқотлари асосида келишди.
Когнитив функциялар ёшга қараб аста-секин ўзгариб туради: ахборотни қайта ишлаш тезлиги пасаяди, бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни эслаб қолиш қийинлашади, лекин луғат ва умумий билим, аксинча, барқарор бўлиб қолиши мумкин. Бироқ, баъзи кекса одамларда когнитив дисфункция ривожланади — хотира, диққат, нутқ ва бошқа юқори функцияларнинг жиддий бузилиши, кўпинча Альцгеймер касаллиги ёки қон томир муаммолари билан боғлиқ.
Ушбу жараёнларда таомланишнинг ролини аниқлаштириш учун олимлар 60 ёшдан ошган одамларда овқатланиш ва когнитив кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик бўйича тадқиқотларни таҳлил қилдилар. Маълум бўлишича, Ўрта ер денгизи ёки MIND парҳези (ўсимликлар асосидаги овқатланиш режаси бўлиб, DASH парҳези тамойилларини Ўрта ер денгизи парҳези тамойиллари билан бирлаштириб, когнитив функцияни яхшилаш ва нейродегенератив касалликлар хавфини камайтиришга қаратилган) каби соғлом овқатланиш тартибига риоя қилганлар бошқа тенгдошларига қараганда 40 фоиз камроқ когнитив бузилишларга дуч келишади.
«Кундалик ҳаётда кекса одамлар ҳар бир таомга сабзавот, мева, балиқ ва дуккакли экинларни киритишга ҳаракат қилишлари керак. Баъзи маҳсулотларнинг, масалан, сут маҳсулотларининг таъсири ҳали ҳам қўшимча ўрганишни талаб қилади”, — дея таъкидламоқда тадқиқот муаллифлари.
Қайд этилишича, соғлом парҳезлар кўп миқдорда мева, сабзавотлар, тўлиқ донлар, ёнғоқлар, зайтун мойи, балиқ ва парранда гўштини ўртача истеъмол қилишни ва қизил гўшт, ширинликлар ва қовурилган овқатларни чеклашни ўз ичига олади.
Муаллифларнинг таъкидлашича, овқатланиш ва когнитив функция ўртасидаги боғлиқлик кўплаб маълумотлар билан тасдиқланган бўлсада, таҳлил сабаб-таъсир муносабатлари ҳақида аниқ хулосалар чиқаришга имкон бермайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг