Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби белгиланди
«Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Таъкидланишича, мазкур йўриқномага кўра, график декларацияловчи шахс томонидан қуйидаги ҳолларда божхона органига тақдим этилади:
- товар(лар)ни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида тўлаш маълум қилинган тақдирда;
- божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан вақтинча олиб киришнинг кейинги муддатида даврий божхона тўловларини тўлаш лозим бўлганда.
Шунингдек, БЙД қоғоз шаклда божхона органига тақдим этилган тақдирда график қоғоз шаклда 4 нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ҳамда қуйидагича тақсимланади:
- 1-нусха – божхона пости учун;
- 2-нусха – декларацияловчи шахс учун;
- 3- ва 4-нусхалар – декларант учун.
Бунда, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ва божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг