Давлат мукофотлари топширилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг тегишли фармонларига асосан Хоразм вилоятидан ҳам давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Байрам арафасида ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Урганч шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов мукофотланганларни юксак эътироф билан самимий қутлади. Тадбирда сўзга чиққанлар бундай эътибор ва рағбат учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорлигини изҳор этиб, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида янада ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишини билдирди.
— Ҳаёт тажрибамизда кўриб, гувоҳ бўлиб келяпмизки, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Болтабой Бекматов. — Эл-юрт манфаати учун заҳмат чеккан, ҳалол ва виждонан ишлаган инсоннинг хизматлари, албатта, рағбат ва эъзоз топади. Менинг ҳам камтарона меҳнатларим юксак баҳоланиб, Мустақиллик байрами арафасида “Шуҳрат” медали билан тақдирландим. Бу эътибор менга янада илҳом беради, янги ижодий изланишларга ундайди. Илоҳим, юртимиз тинч, мана шундай шодиёналар, қувончли кунларимиз кўп бўлсин! Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!
Одилбек ОДАМБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг